КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Сариосиё туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Абдуқодир Донаев, туман ҳокими ўринбосари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, умумтаълим мактабларининг 1 нафардан касб-ҳунарга йўналтирувчи психологи, хорижий тиллар (инглиз ва немис тили) фанлари ўқитувчилари ҳамда мактаб директорлари иштирокида иккита тил ва битта касбга ўқитиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
▫️ Ўқитувчилар семинар давомида мактабда иккита тил (инглиз ва немис тили)ва битта (тикувчилик,дурадгорлик ишлари устаси, ВЕБ контент администратори ва компютерларга техник хизмат кўрсатувчи) касбга ўқитиш бўйича ташкил этилган хоналар билан танишиб шу касблар бўйича ўтказилаётган тўгарак машғулотларида иштирок этишди.