Sariosiyo tumani hokimligi-Ёшларга оид давлат сиёсатининг тумандаги ижроси юзасидан таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди
...
25.04.2023
99 marta o'qildi

Ёшларга оид давлат сиёсатининг тумандаги ижроси юзасидан таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди

Сўнгги йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу соҳада ютуқлар билан бир қаторда муаммолар ҳам мавжуд эканлиги бор гап.

Соҳада юзага келган муаммоларни бартараф этиш, келгуси режаларни белгилаш мақсадида бугун, 26 апрел куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Шарофиддин Саидов, Сариосиё туман ҳокими Абдуқодир Донаев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг таҳлили, муаммо ва таклифлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш, кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ҳамда тўгаракларни тизимли равишда ташкил этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ишлар муҳокама этилиб келгуси режалар белгилаб олинди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?