Sariosiyo tumani hokimligi-Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги камчиликлар муҳокама қилинди
...
01.04.2023
106 marta o'qildi

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги камчиликлар муҳокама қилинди

Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Абдуқодир Донаев, сектор раҳбарлари, вилоятдан бириктирилган вакил Ш.Орипов ҳамда қишлоқ хўжалигига масъул раҳбар ва тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг хомашёга бўлган талабини қондиради. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизга яқини аграр тармоқда тайёрланади. Шунингдек, бу соҳа аҳолининг салмоқли қисмининг бандлигини таъминлаб келмоқда. Шу боис ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳозирдан ҳаракат қилиш лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда тумандаги фермер хўжаликлари томонидан дала четига асалари уясини чиқариш, дала атрофини тозалаш, кўчат, сабзавотлар экиш ҳамда пахта экиш масаласи ҳамда фермер хўжалиги раҳбарларига режа асосида ишларни тизимли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими соҳадаги камчиликларни мутасаддилар билан муҳокама қилиб, йўл қўйилган камчиликлар ва сусткашлиги учун масъулларни танқид қилди ва айрим раҳбарларга нисбатан огоҳлантириш берди. Белгиланган агротехник тадбирлар, ғалла майдонларига озуқа бериш, суғориш, чигит экиш ишларини жадаллаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?