Sariosiyo tumani hokimligi-Ишчи гуруҳ фаолияти доирасида муаммолар ечимини топмоқда
...
13.04.2023
103 marta o'qildi

Ишчи гуруҳ фаолияти доирасида муаммолар ечимини топмоқда

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Бердиқобилович Қосимовнинг Узун туманида ўтказилган сайёр қабули давомида Сариосиё туман фуқаролари томонидан чорва молларини боқиш учун яйлов ер майдонлари ажратишда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатлари юзасидан Сариосиё туманида юридик шахсларга ер майдонлари ажратилиши қонунийлиги ва аҳолини яйлов ер майдонлари билан таъминланиши аҳволи вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижларини муҳокама қилиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари, тумандаги чорвачиликга ихтисослашган фермер хўжаликлар ва мутасадди ташкилотлар иштирокида бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида бугунги кунга қадар ўрганиш жараёнида туманда фаолият юритаётган чорвачиликка ихтисослашган 137 та фермер хўжаликларига жами 104 913,6 минг гектар ер майдонлари ажратиб берилиб, ушбу тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиб келинаётган бўлсада 1.5 млрдга яқин солиқ қарздорлиги ДСИ га тўлаб берилмаганлиги, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан мавжуд чорва моллари ветеринария бўлимларида ҳисобга қўйилмаганлиги ҳолатлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида 20 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?