Sariosiyo tumani hokimligi-Эҳтиёжманд оилалар учун бепул кўмир етказиб берилмоқда
...
09.09.2023
60 marta o'qildi

Эҳтиёжманд оилалар учун бепул кўмир етказиб берилмоқда

Сурхондарё вилоятида кўмирга эҳтиёжи бор оилалар сони 475 мингтани ташкил этади. Шундан, 33,3 мингтаси эҳтиёжманд оилалар ҳисобланади. Аҳоли эҳтиёжлари учун жорий йилда 95 минг тоннадан ортиқ кўмир етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 18 минг тоннаси ҳудудларга етказиб берилган ва аҳолига тарқатилган.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 600 кг дан қарийб 20 минг тонна кўмир етказиб бериш белгиланган бўлиб, шундан 10 минг тоннаси хонадонларга етказиб берилган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ташаббуси билан эҳтиёжманд оилалар учун яна 2 минг тоннадан ортиқ кўмир маҳсулоти вилоят ҳудудларига тарқатилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, масъулларга кўмир маҳсулотларининг хонадонларга манзилли етказиб берилишини таъминлаш бўйича вазифаларни юклади.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?