Диний соҳа вакиллари билан учрашувдан сўнг вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъуллар билан қабристон ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш масалаларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Сариосиё туманидаги “Қайрағоч” қабристонида олиб борилган ишлар билан танишув чоғида қабристонларда доимий ободонлаштириш ва тозалик ишларини олиб бориш лозимлиги таъкидланди.
Масъулларга барча қабристонларда қабрлар атрофини тозалаш, йўлаклар барпо этиш, қабристон ҳудудларида, йўлаклар бўйлаб гуллар экиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.