Sariosiyo tumani hokimligi-Диний соҳа вакиллари билан учрашув ўтказилди
...
24.04.2023
101 marta o'qildi

Диний соҳа вакиллари билан учрашув ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифи давомида Сариосиё туманида вилоятдаги диний соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди ҳамда қабристон ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув аввалида вилоят ҳокими Рамазон ойида Сурхондарёнинг ўзига хос тажрибасига айланган ифторлик тадбирларида фаол иштирок этиб, кам таъминланган оилалар хонадонларига борган ҳолда уларнинг кўнглини кўтариш, хайрли тадбирларнинг ўтказилишида фаоллик ва ўрнак кўрсатган диний соҳа вакиллари, имомларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг шаҳар ва туманлар Ободонлаштириш бошқармалари бошлиқлари ҳамда қабристон ва зиёратгоҳлар масъуллари иштирокида ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди. Бу борада ҳудудларда салмоқли ишлар амалга оширилганлигини эътироф этилди. Шу билан бирга айрим қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари суст олиб борилаётганлиги танқид қилиниб, масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?