Sariosiyo tumani hokimligi-Ҳар бир раҳбар ўз ишига масъулият билан ёндашмоғи лозим
...
27.03.2023
116 marta o'qildi

Ҳар бир раҳбар ўз ишига масъулият билан ёндашмоғи лозим

Бугун, 27 март куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Абдуқодир Донаев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, аппарат ходимлари ҳамда тумандаги алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ва вилоят ҳокимининг қарор ва фармонларида белгиланган вазифалар бўйича ижро интизоми, бюджет тушуми, 5 ташаббус олимпиадаси доирасида ишларни ташкил этиш, "Янги Ўзбекистон массиви" ҳамда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган қурилиш ишларини янада жадаллаштириш юзасидан топшириқ берди.

Шунингдек, туманнинг экспорт-импорт кўрсаткичларини яхшилаш, кўп қаватли уйларни реконструкция қилиш ишларини охирига етказиш, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, ободонлаштириш масалалари юзасидан масъулларга вазифа юклади. Ҳар бир раҳбар ишига масъилият билан ёндашган ҳолда белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида сифатли бажарилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?