Sariosiyo tumani hokimligi-"Аёллар дафтари" ҳолати муҳокама қилинди
...
14.04.2023
105 marta o'qildi

"Аёллар дафтари" ҳолати муҳокама қилинди

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Абдукарим Аҳмедов, туман ҳокими Абдуқодир Донаев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллаларда фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” рўйхатига турган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш масалалари хусусида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?