"Аёли эъзозланган юртъ мавзусида маданий тадбир ўтказилди
Сариосиё туманидаги “Маданият марказлари, туман Ахборот кутубхона марказида ўтказилган "Аёли эъзозланган юрт" мавзусида маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитанинг ишчи гуруҳ аъзолари, Сариосиё туман ҳоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Д.Тошматова, бир гуруҳ фаол ва ташаббускор аёллар, иқтидорли қизлар, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, маҳаллалардаги “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бугун давлатимиз томонидан хотин-қизлар учун яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида гапириб, оила, болалар ва аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари хусусида тўхталиб ўтдилар.