Абдуқодир Донаевнинг "Ёшлар билан учрашуви“ бўлиб ўтди
Бугун, Сариосиё тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуқодир Донаев корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда тумандаги "Себзор", "Боғиобод", "Янгиҳаёт", “Тортули" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар билан сайёр қабул ўтказди.
Қабулда туман ҳокими ёшларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар мавжуд эканлигини айтиб ўтди. Туман ҳокими ёшларнинг имтиёзли кредит ажратиш, деҳқон хўжалиги ер олиш масаласи, мини стадион қуриш учун ер майдони, спорт шуғулланиш учун мат олиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини тинглаб, уларга ўз муносабатини билдирди.
Мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, маблағ ва муддат талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга муддат берилди.
Шунингдек, туман ҳокими 2-сон касб-ҳунар мактабига ҳам ташриф буюриб ўқувчиларни дарс жараёнларига тўлиқ қатнашиши, касб-ҳунар ўрганиш учун ташкил этилган ўқув хоналари билан яқиндан танишди.