Абдуқодир Донаев тоғли ҳудудда жойлашган ижтимоий соҳа обектлари фаолияти билан танишди
Президентимиз томонидан 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея эълон қилингани инсон қадрини улуғлаш борасидаги ишларнинг изчил давоми ҳамда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди. Шу мақсадда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуқодир Донаев тоғли ҳудудда жойлашган Сангардак, Хонжиза, Нилу ва Субҳидам маҳаллаларига ташриф буюриб у ерда жойлашган 76, 44, 16, 15, 40-сонли умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди.
Мактабларда ўқувчиларга яратилган имкониятлар, тўгарак фаолияти, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди ҳамда мактаблар ҳолатини ҳозиргиданда яхшилаш борасида ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.
Туман ҳокими мактабгача таълим ташкилотини кўздан кечирар экан мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланган ушбу соҳа ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этиши хусусида тўхталиб ўтди, шунингдек, муассасада болажонларнинг маънавий дунёсини бойитиш, жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш, баркамол авлод сифатида улғайтириш учун зарур барча шароитлар яратилганини эътироф этди. Қолаверса маҳалла бинолари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, участка нозирининг иш фаолиятлари ўрганилди.