Sariosiyo tumani hokimligi-АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада Сариосиё ўғлони ғолиб бўлди
...
27.03.2023
102 marta o'qildi

АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада Сариосиё ўғлони ғолиб бўлди

17−24-март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати, Cамп Шелбй ҳарбий ўқув базасида ўтказилган «Энг илғор жангчи-2023» мусобақасида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси, Сариосиё ўғлони Азамат Кенжаев ҳам иштирок этиб ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.

Мусобақа давомида ўзбекистонлик ҳарбийлар якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 км масофага ориентирлаш, 15 кг юк билан 20 км масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз) каби вазифаларни бажарган.

Хусусан, улар 15 кг юк билан 20 км масофага марш югуриш шартини 1 соат 54 дақиқа ичида бажариб мусобақа рекордини янгилаган. Мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари энг юқори натижаларни кўрсатган ҳолда ғолиб бўлган.

Ғолибликни қўлга киритган ҳарбийлар Тошкент шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?