10 минг иш ўрни яратган тадбиркор вакили билан учрашув ўтказилди
Термиз туманидаги “Indenim culuster” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Шерзод Шоймардонов юртимиз бўйлаб кўплаб ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги корхоналар фаолиятини йўлга қўйиб, қарийб 10 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаб келмоқда.
Бугун Термиз тумани “Дўстлик” маҳалласида тадбиркор хизмат сафарида бўлганлиги сабабли унинг вакили, “Zif textil” корхонаси раҳбари Д.Шоймардонов билан аҳолининг учрашуви ташкил этилди. Унда тадбиркор фаолияти, эришган натижалари ва келгусидаги режалари хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, аҳоли билан мулоқот давомида маҳалладаги мавжуд муаммолар ва ҳомийлик масалаларида ҳам суҳбат қилиниб, кўтарилган қатор масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Аҳоли билан тадбиркор учрашувларини мунтаззам ташкил этиб бориш, ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, уларга йўл-йўриқлар кўрсатиш бўйича давра суҳбатлари ўтказишга келишиб олинди.