O’zbekiston Respublikasi Surxondaryo viloyati xalq deputatlari Sariosiyo tuman Kengashining Q A R O R I |
Р Е Ш Е Н И Е Сариасийского районного Кенгаша народных депутатов Сурхандарьинская области Республики Узбекистан |
_________________________________________________________________________
2022 йил “ ” № __________-сон Сариосиё туман
2022-йил биринчи ярим йиллик якунларига кўра жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги ПҚ-213-IV-сонли Қарори, шу бўйича халқ депутатлари туман кенгашининг 2021-йил 27-апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги № IV-25/3-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2022-йил биринчи ярим йиллик якунларига кўра фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар тўғрисидаги маълумот 2- иловага асосан тасдиқлансин.