Чўққиларда қор – тоғ этакларида сержило баҳор...
Сурхондарё вилоятининг энг мафтункор гўшаларидан бири –“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи Ҳисор тоғ тизмалари бағрида жойлашган. Осмонўпар чўққилар ҳали ҳам оппоқ қор оғушида бўлса-да, тоғ этаклари яшилликка бурканиб, гўзал табиати кишини ўзига ром этаётир. Ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси табиат шайдоларининг ҳайратини оширмоқда.