Жорий йил 23 декабрь куни соат 18:00 да вилоят ҳокимлиги биноси ёнидаги “Болажон боғи” ҳудудида ўрнатилган марказий арча атрофида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят маданият муассасалари, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими ва “Ishonch” телерадиокомпанияси томонидан “Янги йил байрам шоуси” ўтказилади.
Байрам шоусида воҳадаги элимиз суйган санъаткорлар, театр ижодкорлари ҳамда раққосалар томонидан ажойиб куй-қўшиқлар, дилрабо рақслар ҳамда янги йил шукуҳини берувчи саҳнавий чиқишлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Бундан ташқари байрам дастурига меҳмон санъаткор ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Азиз воҳадошлар, қадрли меҳмонлар!
Ушбу махсус байрам шоусида иштирок этишингиз мутлақо бепул. Барчани Янги йил байрам шоусига таклиф этамиз.
Барчаси тадбир иштирокчиларининг мароқли хордиқ чиқариши ва янги йилни яхши кайфиятда кутиб олиши учундир!
Янги йил байрам шоуси “Ishonch” телерадиокомпанияси ижодий жамоаси томонидан тўлиқ форматда тасвирга олинади ҳамда 31 декабрь куни эфирга узатилади.