Февралда Сурхондарё Ўзбекистондаги энг “ишбилармон” вилоят бўлди
(https://t.me/Daryo/88820)Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023-йил феврал ойида 1027 бирликни ташкил этиб, январ ойига нисбатан 2,7 фоизга ошган. Бу ҳақда “Дарё”га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
2023-йил феврал ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга (январ) нисбатан ўсган.
Сурхондарё (47,1 фоиз), Бухоро (44,9 фоиз), Қашқадарё (26,3 фоиз), Жиззах (25,1 фоиз), Навоий (18,8 фоиз) ва Наманган (15,9 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган.
Шу билан бирга ушбу кўрсаткич 3 та ҳудудда камайган. Хусусан, Қорақалпоғистон (-8,1 фоиз), Тошкент (-1,7 фоиз) ва Сирдарё (-0,9 фоиз) вилоятларида ўтган ойга нисбатан камайиш кузатилган.